ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси онлайн мажлисидан сўнг маълум қилди.
"Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилади", - дейилади хабарда.
Ушбу қарор уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан фалакий ҳисоб-китоблар таҳлили асосида қабул қилинди.