Ўзбекистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровГосударственный флаг Узбекистана в Ташкенте.
Государственный флаг Узбекистана в Ташкенте.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2024
Oбуна бўлиш
Уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити куни 10 апрел деб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси онлайн мажлисидан сўнг маълум қилди.

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилади", - дейилади хабарда.

Ушбу қарор уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан фалакий ҳисоб-китоблар таҳлили асосида қабул қилинди.
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Рамазон ҳайити одоблари
Янгиликлар лентаси
0