Мирзиёев Матвиенкони туғилган куни билан табриклади

Парламентлараро ҳамкорликни халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий даражадаги келишувларни амалга оширишга икки мамлакат парламентлари фаол ҳисса қўшаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Мулоқот якунида парламентлараро ҳамкорликни, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида янада ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.