Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва ЕИК савдо жараёнларини рақамлаштириш бўйича аниқ чоралар кўрмоқда

Ваагн Казаряннинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқига рақамли технологияларни жорий этишнинг асосий йўналиши ҳам интеграция бирлашмаси доирасида, ҳам учинчи давлатлар ҳамкорлари билан савдо қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо жараёнларини рақамлаштириш бўйича аниқ чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда ЕИКнинг Божхона-тариф ва тарифдан ташқари тартибга солиш департаменти директори Ваагн Казарян “Илгарилаш йўлида рақамлаштиришни ривожлантириш – институционал ташаббусларни қўллаб-қувватлаш” сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Сессия Самарқандда ўтказилган Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган 11-форум доирасида ўтказилди.
“Иттифоқда савдо жараёнларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари товарларни идентификациялаш воситалари билан маркалаш, ташқи ва ички электрон савдони ривожлантириш, тадбиркорлик ва давлат органлари томонидан тарифдан ташқари тартибга солиш доирасида электрон ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиш ҳисобланади”, - деди у.
Ваагн Казаряннинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқига рақамли технологияларни жорий этишнинг асосий йўналиши ҳам интеграция бирлашмаси доирасида, ҳам учинчи давлатлар ҳамкорлари билан савдо қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Сессия доирасида барқарор таъминот занжирларида рақамли технологияларни жорий этиш ва янада илгари суриш учун рақамлаштиришни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг инновациялари ва ташаббуслари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК янги глобал таъминот занжирларини яратиш бўйича ЭСКАТО билан ҳамкорликни кучайтирмоқда