https://sputniknews.uz/20240406/eik-yangi-global-taminot-zanjirlarini-yaratish-boyicha-eskato-bilan-hamkorlikni-kuchaytirmoqda-43322081.html
ЕИК янги глобал таъминот занжирларини яратиш бўйича ЭСКАТО билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
ЕИК янги глобал таъминот занжирларини яратиш бўйича ЭСКАТО билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК янги глобал таъминот занжирларини яратиш бўйича ЭСКАТО билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
2024-04-06T17:32+0500
2024-04-06T17:32+0500
2024-04-06T17:32+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еии
транспорт
форум
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/05/43304235_0:143:3072:1871_1920x0_80_0_0_32720020b88a30b22f995bf85d17381f.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Самарқандда ўтказилган Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган 11-форумда логистикада барқарор таъминот занжирлари масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Иштирокчилар транспорт соҳасида рақамлаштириш жараёнларини чекловчи асосий омилларни аниқладилар. Шу билан бирга, электрон транспорт ҳужжатларини жорий этиш орқали барқарор таъминот занжирларини таъминлаш, транспорт коридорларини ривожлантиришда инновациялар ва рақамли воситаларнинг ўрни, қўшма рақамли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини аниқлаш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.Рақамли ва интеллектуал технологияларни қабул қилувчи ривожланган транспорт, логистика ва божхона инфратузилмаси тармоғининг мавжудлиги бугунги кунда Катта Евроосиё минтақасида иқтисодий йўлакларни сақлашнинг асосий зарурати экани таъкидланди.Маълумот учун, Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Таиланднинг Бангкок шаҳрида жойлашган БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг бешта минтақавий комиссияларидан биридир. У 1947 йилда Кенгашга аъзо давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигини рағбатлантириш учун ташкил этилган.
https://sputniknews.uz/20240406/moskva-iqtisodiy-forumi-eoiida-import-ornini-bosish-masalalari-muhokama-qilindi-43320433.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/05/43304235_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_02eace9f093a5fa18c17501918513218.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еик янги глобал таъминот занжирларини яратиш бўйича эскато билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
еик янги глобал таъминот занжирларини яратиш бўйича эскато билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
ЕИК янги глобал таъминот занжирларини яратиш бўйича ЭСКАТО билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
“Транспортнинг рақамли трансформацияси: асосий тенденциялар ва синергетик эффектлар” панел сессияси доирасидаги муҳокама Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Самарқандда ўтказилган Осиё-Тинч океани минтақасида савдони соддалаштириш масалаларига бағишланган 11-форумда логистикада барқарор таъминот занжирлари масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. Жаҳон савдосида транспорт ва логистиканинг замонавий хусусиятларини муҳокама қилиш учун бизнес ҳамжамиятлари вакиллари ва халқаро ташкилотлар экспертларини бирлаштирган “Транспортнинг рақамли трансформацияси: асосий тенденциялар ва синергетик эффектлар” панел сессияси доирасидаги муҳокама Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан ташкил этилди.
Иштирокчилар транспорт соҳасида рақамлаштириш жараёнларини чекловчи асосий омилларни аниқладилар. Шу билан бирга, электрон транспорт ҳужжатларини жорий этиш орқали барқарор таъминот занжирларини таъминлаш, транспорт коридорларини ривожлантиришда инновациялар ва рақамли воситаларнинг ўрни, қўшма рақамли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини аниқлаш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
“Рақамли транспорт тизимлари интеграцияси соҳасида халқаро ташкилотлар ва ассоциацияларнинг ҳамкорлиги суверенитет ва миллий манфаатларни ҳурмат қилиш тамойилларини ҳисобга олган ҳолда Катта Евроосиё доирасида босқичма-босқич “узлуксиз” транспорт маконини шакллантириш имконини беради”, — деди ЕИК Энергетика ва инфратузилма бўйича вазири Арзибек Кожошев.
Рақамли ва интеллектуал технологияларни қабул қилувчи ривожланган транспорт, логистика ва божхона инфратузилмаси тармоғининг мавжудлиги бугунги кунда Катта Евроосиё минтақасида иқтисодий йўлакларни сақлашнинг асосий зарурати экани таъкидланди.
Маълумот учун, Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Таиланднинг Бангкок шаҳрида жойлашган БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг бешта минтақавий комиссияларидан биридир. У 1947 йилда Кенгашга аъзо давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигини рағбатлантириш учун ташкил этилган.