ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Москва метросида 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг гўзалликлари ва унинг туризм салоҳиятини намойиш қилувчи видеолавҳалар намойиш этила бошлади.
Лавҳалар "Славянский бульвар", "Третьяковская", "Марьина-Роша", "Китай -город", ва "Плошадь Революции" каби энг гавжум бекатларида намойиш этилмоқда. Ушбу станцияларнинг умумий йўловчи ташиш ҳажми ойига 5 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилади.

Тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.