ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг бир қатор ходимлари Мариинский театрида (Россия) амалиёт ўтамоқда. Бу ҳақда театрнинг Телеграм каналида хабар берилди.
Хабарга кўра, улар орасида балет солистлари, дирижёрлар, грим усталари бор.
“Бундай амалиёт ходимларнинг касбий тажрибасини бойитиш учун ажойиб имконият ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим қадамдир”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу амалиёт театрлар ўртасида имзоланган меморандум доирасида ўтказилиб, маданият муассасалари ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик ва ижодий алмашинувнинг бошланиши ҳисобланади.