Жанг майдонида ғалаба қозона олмаган Украина террорчилик йўлига ўтди

Буни Украина Хавфсизлик органлари вакиллари етакчи Ғарб ОАВларига берган интервьюсида тан олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Украина жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини тан олди ва шу сабабли Россия ичида терактлар уюштиришга киришди, деди Украина Ҳарбий раведка вакили "The Guardian" нашрига берган интервьюсида.

“Бош разведка бошқармаси Украина жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини тан олди, шунинг учун махсус хизматлар Россияда терактлар уюштириш учун диверсантларни жалб қилмоқда”, - деди Украина ҳарбий разведкаси вакили Вадим Скибицкий Британия нашрига.

Унинг аниқлик киритишича, Украина қуролли кучларида ўқ-дорилар, ишчи кучи ва тактик авиация етишмайди.

"Киевнинг душман чизиғи орқасида жойлашган нишонларни нишонга олишдан бошқа иложи йўқ", - деди у.

Скибицкий шунингдек, Бош разведка бошқармасида Россия нефт заводларига ҳужум қилишда ёрдам берган агентларнинг тўлиқ рўйхати борлигини айтди. Улар орасида келиб чиқиши Украинадан бўлган руслар, шунингдек, пул эвазига жиноят қилишга рози бўлганлар ҳам бор.

Бир кун аввал Украина Хавфсизлик кенгаши Британиянинг "The Times" нашрига улар турли этник гуруҳ вакиллари ниқоби остида Россия Телеграм чатларига кириб, уларни бир-бирига ва Россия жамиятига қарши қайраганини тўғридан-тўғри тан олган эди.

Бугун эса Украинанинг Тожикистондаги элчихонаси Россияда яқинда бошланиши кутилаётган оммавий мигрантларга қарши рейдлар ҳақида маълумот тарқатди.
Элчихона бу хабарни Қирғизистон ОАВига асосан жойлаштирган. Ваҳоланки, ушбу ОАВ Қирғизистонда яқинда “жамоат фикрини манипуляция қилишга уриниш”да айбланиб блокланган эди.
Бирорта ҳам америкалик аскар Украина тупроғида бўлмайди — Блинкен