https://sputniknews.uz/20240403/birorta-ham-amerikalik-askar-ukraina-tuprogida-bolmaydi--blinken-43264663.html
Бирорта ҳам америкалик аскар Украина тупроғида бўлмайди — Блинкен
Бирорта ҳам америкалик аскар Украина тупроғида бўлмайди — Блинкен
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ давлат котиби айтишича, Россия билан тўғридан-тўғри урушиш Қўшма Штатлар манфаатларига мос келмайди. 03.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-03T14:05+0500
2024-04-03T14:05+0500
2024-04-03T14:05+0500
дунёда
ақш
нато
энтони блинкен
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/16/26441684_0:0:3025:1702_1920x0_80_0_0_da4e9a5b72388dfca95efd994385b5f1.jpg
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Украинадаги Россия билан тўғридан-тўғри қуролли тўқнашув АҚШ манфаатларига хизмат қилмайди, деди давлат котиби Энтони Блинкен Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида."Украина тупроғида бирорта ҳам америкалик аскар бўлмайди", - деб ишонтирди дипломат.Февраль ойи охирида Франция президенти Эммануэл Макрон Париж Москванинг “бу урушда ғалаба қозонишига” йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилишини айтган эди. Жумладан, Украинага қўшин юбориш масаласи ҳам муҳокама қилинганини, лекин аксарият Ғарб давлатлари бу ғояни қўллаб-қувватламаган эди. Кейинчалик Макрон бу гаплари учун кескин танқидга учраган сиёсатчи унинг барча сўзлари диққат билан ўйланганини таъкидлади. У, шунингдек, Парижнинг Киевга ёрдам бериш масаласида "чегара ва қизил чизиқлар"га эга эмаслигини таъкидлади.Макроннинг Украинага қўшин жўнатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, Кремль воқеаларнинг бундай ривожланиши муқаррар равишда Россия ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келишини айтган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/16/26441684_154:0:2883:2047_1920x0_80_0_0_51afee51915ee43d8afc9f8ec5c03daf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, нато, энтони блинкен, украина, россия
дунёда, ақш, нато, энтони блинкен, украина, россия
Бирорта ҳам америкалик аскар Украина тупроғида бўлмайди — Блинкен
АҚШ давлат котиби айтишича, Россия билан тўғридан-тўғри урушиш Қўшма Штатлар манфаатларига мос келмайди.
ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Украинадаги Россия билан тўғридан-тўғри қуролли тўқнашув АҚШ манфаатларига хизмат қилмайди, деди давлат котиби Энтони Блинкен Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида.
"Украина тупроғида бирорта ҳам америкалик аскар бўлмайди", - деб ишонтирди дипломат.
Америка ташқи сиёсат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ўз миллий хавфсизлиги учун Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликдан қочади.
Февраль ойи охирида Франция президенти Эммануэл Макрон Париж Москванинг “бу урушда ғалаба қозонишига” йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилишини айтган эди. Жумладан, Украинага қўшин юбориш масаласи ҳам муҳокама қилинганини, лекин аксарият Ғарб давлатлари бу ғояни қўллаб-қувватламаган эди.
Кейинчалик Макрон бу гаплари учун кескин танқидга учраган сиёсатчи унинг барча сўзлари диққат билан ўйланганини таъкидлади. У, шунингдек, Парижнинг Киевга ёрдам бериш масаласида "чегара ва қизил чизиқлар"га эга эмаслигини таъкидлади.
Макроннинг Украинага қўшин жўнатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, Кремль воқеаларнинг бундай ривожланиши муқаррар равишда Россия ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келишини айтган эди.