Бу ер туристик марказга айланиши керак — Мирзиёев Гулбозор маҳалласига борди

Давлат раҳбари маҳалладаги сумалак сайлида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 3 апрель куни, пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Гулбозор маҳалласида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президент ташриф буюрган кўча Шайхонтоҳур туманида ташкил этилаётган “туризм ҳалқаси”нинг бир қисми бўлади.
Арка махалли Гулбозор в Шайхантахурском районе Ташкента
Маҳалла аҳли давлат раҳбарига ҳудуддаги ўзгаришлар, одамлар ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Таъкидланишича, бу ерда 2 минг 670 нафар аҳоли яшайди. Савдо, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш ривожлангани натижасида маҳалла ишсизликдан ҳоли ҳудудга айланган. “Хавфсиз ҳудуд” тизими жорий этилган. Бу лойиҳа амалга оширилганидан сўнг барча хонадоннинг даромад топиш имконияти анча ошгани қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апреля посетил махаллю Гулбозор в Шайхантахурском районе столицы
Президент миллий кийимлар ва амалий санъат маҳсулотларини кўздан кечирди, уларни тайёрлаётган ҳунарманд хотин-қизлар билан суҳбатлашди. Давлат раҳбари маҳалладаги сумалак сайлида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев иштирок этаётганларни муборак Рамазон кунлари билан табриклаб, эзгу тилаклар изҳор этди. Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуолар қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апреля посетил махаллю Гулбозор в Шайхантахурском районе столицы
Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”ни давом эттириб, соҳада бандликни ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Замонавий мажмуалар ҳамма жойда бор. Биз хорижий сайёҳларни буюк тарихимиз билан кўпроқ жалб этишимиз мумкин. Шунинг учун бу ер кечаю кундуз фаолият юритадиган туристик марказга айланиши керак. Бундай этнографик масканларни кўпайтириш, миллий қадриятларимизни намойиш этиш, турли фестиваллар ўтказиш зарур”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апреля посетил махаллю Гулбозор в Шайхантахурском районе столицы
Жорий йил 12 январда Ўзбекистон президентининг “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, туризм масканларини кўпайтириш, ҳудудларни ўзаро боғловчи туризм хизматларини янада кенгайтириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бунинг ижроси Гулбозор мисолида ҳам акс этмоқда.
Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида бинолар қурилишига старт берди