Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди

Шавкат Умурзоқов 1979 йилда туғилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 24 март куни Шавкат Умурзоқовни Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган эди ва бугун Умурзоқов ушбу лавозимга тасдиқланди.
Шавкат Умурзоқов 1979 йилда туғилган. 2022 йил 22 февраль куни у Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб тайинланган. 2018 йилдан "Ўзавтосаноат" компанияси раҳбари бўлган. 2013-2018 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментини бошқарган. 2011 йилнинг июнь ойидан 2013 йилнинг сентябригача Тошкент вилояти прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.