Эртадан Қўқон ва Мўйноқ аэропортлари парвозларни қабул қила бошлайди

Қўқон ва Мўйноқ шаҳарларидаги иккита ҳудудий аэропортлар рейсларни қабул қилишга тайёр.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik.​​ Апрель ойининг илк кунидан Қўқон ва Мўйноқ аэропортлари парвозларни қабул қила бошлайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълум қилди.
Қўқон ва Мўйноқ шаҳарларидаги иккита ҳудудий аэропортлар рейсларни қабул қилишга тайёр.
“Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Қўқон — Тошкент, шунингдек, Мўйноқ — Нукус йўналишларида ҳаво қатнови йўлга қўйилади”, — дейилади хабарда.
Парвозлар енгил L-410 самолётларида амалга оширилади.
Тошкент — Қўқон — Тошкент йўналишида қатновлар ҳар куни амалга оширилади:
Тошкентдан учиш соат 11:30да, Қўқонга қўниш соат 12:30;
Қўқондан учиш соат 13:00да, Тошкентга етиб келиш соат 14:00.
Нукус — Мўйноқ — Нукус йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Нукусдан жўнаб кетиш соат 09:00да, Мўйноқга етиб келиш 09:35;
Мўйноқдан жўнаш соат 10:05да, Нукусга етиб келиш 10:40.
Легкий турбовинтовой самолет
Маълумот учун, LET L-410 русумли самолётлар Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига парвозларни амалга ошириш учун мўлжалланган ва ўз ичига 19 нафар йўловчини сиғдира олади. Ушбу самолёт республика ичидаги маҳаллий йўналишларни ривожлантириш доирасида харид қилинган.