ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Сенаторлар туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган Қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати сайтида хабар берилди.
Сенатнинг бугун ўтказилаётган эллик биринчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Сенаторы одобрили Закон, направленный на развитие туризма и создание новых рабочих мест
© Сенат Олий Мажлиса
Кейинги йилларда Ўзбекистонда заргарлик саноатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, заргарлик буюмлари экспортини оширишга, шунингдек туризм соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар томонлама имкониятлар яратишга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Айни вақтда заргарлик тармоғини саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг хомашёга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида ушбу Қонун билан Солиқ кодексига заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Сенаторы одобрили Закон, направленный на развитие туризма и создание новых рабочих мест
© Сенат Олий Мажлиса
Шу билан бирга туризмни янада ривожлантириш, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг самарали фаолиятни амалга ошириши учун уларни қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу Қонун билан Солиқ кодексини касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси фойда солиғидан озод қилиниши тўғрисидаги норма билан тўлдириш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, "Туризм тўғрисида"ги Қонунга касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.
Сенаторы одобрили Закон, направленный на развитие туризма и создание новых рабочих мест
© Сенат Олий Мажлиса
Таъкидланишича, ушбу Қонун маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни хомашё ресурслари билан таъминлашга ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, шунингдек туризмни ривожлантиришга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.