ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бугун Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Кенгашининг 41-мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари делегациялари иштирок этмоқда.
Мажлис бошида ШҲТ МАТТ Кенгаши мажлиси иштирокчиларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди. Унда президент Кенгаш қисқа вақт ичида ўзининг самарадорлигини кўрсатгани қайд этилган.