Мирзиёев: Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳим

Мирзиёев ШУАР билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с председателем Народного правительства Синьцзян-Уйгурского автономного района Эркином Туниязом
Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитда стратегик шериклик муносабатларидаги бугунги юксак даража катта мамнуният билан қайд этилди.
Мирзиёев ШУАР билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Инновацион технологиялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва логистика, банк-молия соҳаси, таълим, анъанавий тиббиёт каби бир қатор устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилди.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с председателем Народного правительства Синьцзян-Уйгурского автономного района Эркином Туниязом
Ўзбекистон ҳар йили Урумчи шаҳрида ўтказиб келинаётган “Экспо Хитой-Евроосиё” бош кўргазмасида фаол иштирок этиши қайд этилди.
Учрашувда гуманитар ва туризм алоқаларини ривожлантириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с председателем Народного правительства Синьцзян-Уйгурского автономного района Эркином Туниязом
“Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон – Хитой – Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви ўтказилди