Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та медал жамғарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Озарбайжонда бокс бўйича “Great silk way” халқаро турнири ўтказилди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза, жами 16 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:
Олтин медаль:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
+92 кг: Баҳодир Жалолов
Кумуш медаль:
-57 кг: Худойназар Файзов
-63,5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
-71 кг: Бекзод Ҳамидов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Раҳматилла Бойматов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Бронза медаль:
-54 кг: Шаҳина Неъматова
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-60 кг: Саят Илясов
-60 кг: Бахтиёр Асадов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев.
Нуфузли мусобақа 24-29 март кунлари ўтказилди.
Бокс: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди