https://sputniknews.uz/20240212/boks-ozbekiston-erkaklar-terma-jamoa-stranja-42448239.html
Бокс: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Бокс: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
2024-02-12T10:10+0500
2024-02-12T10:10+0500
2024-02-12T11:00+0500
спорт
ўзбекистон
бокс
болгария
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/0c/42447753_0:33:1280:753_1920x0_80_0_0_15c3c1f60e93c55afe1583cd897f5f4d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.Болгариянинг София шаҳрида 2-11 февраль кунлари “кичик жаҳон чемпионати” ҳисобланган “Странджа” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада 28 давлатдан 261 нафар спортчи (178 эркаклар, 83 нафар аёллар) иштирок этди.Унда эркаклар 13 та вазнда, аёллар эса 6 вазн тоифаси бўйича беллашди.Совриндорлар рўйхати қуйидагича:Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу борада иккинчи ўринни Ҳиндистон банд этди. Кучли учликка эса мезбон Болгария якун ясади.
ўзбекистон
болгария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/0c/42447753_76:0:1124:786_1920x0_80_0_0_44cfba91bb1e6bb69f681dbff1f437ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бокс бўйича ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "странжа" мусобақа
бокс бўйича ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "странжа" мусобақа
Бокс: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
10:10 12.02.2024 (янгиланди: 11:00 12.02.2024) Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси "Странжа"да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси
хабар берди. Болгариянинг София шаҳрида 2-11 февраль кунлари “кичик жаҳон чемпионати” ҳисобланган “Странджа” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада 28 давлатдан 261 нафар спортчи (178 эркаклар, 83 нафар аёллар) иштирок этди.
Унда эркаклар 13 та вазнда, аёллар эса 6 вазн тоифаси бўйича беллашди.
“Бокс оламида “Кичик жаҳон чемпионати” сифатида эътироф этиладиган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси асосан ёш таркибда иштирок этди. Шунга қарамай, вакилларимиз мусобақа якунига кўра 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритишди”, — дейилади хабарда.
Совриндорлар рўйхати қуйидагича:
Олтин: -50 кг Сабина Бобоқулова, -54 кг Ҳўжаназар Нортожиев, -60 кг Абдумалик Халоков, -71 кг Иқболжон Холдоров, -75 кг Жавоҳир Умматалиев, +92 кг Жаҳонгир Зокиров.
Кумуш: -57 кг Шаҳзод Музаффаров, -63,5 кг Адҳамжон Муҳиддинов.
Бронза: -57 кг Ҳуморабону Мамажонова, -51 кг Асилбек Жалилов, -54 кг Ҳасанбой Дўсматов, -60 кг Дилшод Абдумуродов, -75 кг Фазлиддин Эркинбоев, -86 кг Самандар Жалолов.
Мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу борада иккинчи ўринни Ҳиндистон банд этди. Кучли учликка эса мезбон Болгария якун ясади.