ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россия ҳарбийлари бутун фронт бўйлаб Украина Қуролли кучларига босим ўтказмоқда. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизматининг истеъфодаги полковниги Олег Стариков журналист Александр Шелестга* берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Доимо босим остида ушлаб туриш – ҳар қандай ҳолатда ҳам синдиради, шу йўл билан улар олдинга силжимоқда. Бердичи, Орловка, Тоненкое, Ивановскоега кириб бўлишган. Олдин чекка жойларда эди, аммо ҳозир қишлоқларда, улар қишлоқларнинг 90 фоизини эгаллаб олишган. Мен Бердичига умуман етиб боришмайди, деб ўйлаган эдим, лекин аллақачон кириб бўлишди. Шунинг учун вазият жиддий”, — деб шикоят қилди у.
Унинг сўзларига кўра, Россия кучлари украиналикларга қарши “ҳалокатли тебраниш” тактикасини қўлламоқда: улар бутун жанговар алоқа чизиғи бўйлаб Украина Қуролли кучларининг заиф томонларини қидириб, босим ўтказмоқда.
Ўтган ҳафта чоршанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу вазирлик кенгашида нутқ сўзлади. Унга кўра, йил бошидан буён Украина Қуролли кучлари 71 мингдан ортиқ одам ва 11 минг техникани йўқотган. Украина армиясининг йўқотишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли уч баравар кўпайган, деди Шойгу. Вазирнинг қўшимча қилишича, армия душманни ўз позицияларидан сиқиб чиқаришда давом этмоқда ва уларга янги чизиқларда мустаҳкам ўрнашиб олишга имкон бермаяпти.
* Чет эл агенти функцияларини бажарувчи жисмоний шахс