"Крокус"даги теракт иши бўйича барча айбланувчилар ҳибсга олинди

Мазкур иш бўйича барча тўрт нафар айбланувчи ҳибсга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Москванинг Басманний суди "Крокус"даги теракт иши бўйича барча айбланувчиларни ҳибсга олди, деб хабар берди РИА Новости.
"Крокус сити холл"да теракт содир этишда айбланган тўртинчи шахс Муҳаммадсобир Файзов 22 майга қадар ҳибсга олинди.
Аввалроқ Далержон Мирзоев, Саидакрам Ражабализода ва Шамсидин Фаридун ҳибсга олинган эди.

“Суд қарор қилди: терговчининг илтимосномаси қаноатлантирилсин, Файзов Муҳаммадсобир Зокиржоновичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси белгилансин”, — дейилади суд қарорида.

Айбланувчи Тожикистонда 2004 йилда туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз, бунгача Иваново шаҳридаги сартарошхонада сартарош бўлиб ишлаган ва шу ерда рўйхатга олинган. Унга судья билан мулоқот қилиш учун таржимон керак бўлди.
Файзов ногиронлар аравачасида шифокорлар ҳамроҳлигида судга олиб борилди.
Ўзбекистондаги сиёсатчилар “Крокус”даги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдиришди