ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Москвада содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Москвада содир этилган теракт муносабати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинга таъзия мактубини йўллади.
Мактубда “Крокус Сити Холл" концерт залида юз берган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Олий Мажлис Сенати ва шахсан ўз номимдан Сизга ва марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман”, дея қайд этилган.
“Биз тинч аҳоли вакилларига қаратилган ҳар қандай ҳужумни кескин қоралаймиз. Барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаймиз”, — дейилади мактубда.