ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Россия ҳарбийлари Авдеевка йўналишидаги Тоненкое қишлоғини назорат остига олди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Авдеевска йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи бўлинмаларининг келишилган ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикасининг Тоненкое қишлоғи озод қилинди”, — дейилади хабарда.
Тоненкое қишлоғи Авдеевка шаҳарчасининг чеккасида, Украина қуролли кучларининг Донбасс гуруҳи таъминловчи асосий йўлда жойлашган. Ҳозир бу ердаги Украина қўшинларининг моддий-техник таъминоти сезиларли даражада бузилган.
УҚКнинг Тоненкое аҳоли пунктида жойлашган артиллерия бўлинмалари Донетск шаҳри марказини мунтазам равишда ўққа тутиб келган.
УҚКнинг Тоненкое аҳоли пунктида жойлашган артиллерия бўлинмалари Донетск шаҳри марказини мунтазам равишда ўққа тутиб келган.
Сўнгги ойларда Россия армияси Авдеевка йўналишида ҳужум амалиётларини кучайтирди. Сешанба куни ҳарбий бўлим Орловка қишлоғи озод қилингани ҳақида маълум бўлди. У ерда украиналик ҳарбийлар янги мудофаа чизиғи қуришни режалаштираётган эди.
Кеча тунда Россия ҳарбийлари Украина Қуролли кучларининг қарор қабул қилиш марказларига, логистика базаларига, махсус операциялар кучлари ва хорижий ёлланма аскарларни вақтинча жойлаштириш пунктларига зарба берди.
Авдеевка йўналишида ҳарбий ҳаракатлар натижссида душман бир суткада 320 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, бир танк, тўртта зирҳли жанговар машинаси ва еттита бошқа техникасини йўқотди.
Донецк йўналишида 250ка яқин украиналик ҳарбий хизматчи, иккита танк, учта зирҳли жанговар машина ва еттита автомобилни йўқ қилинди.
Купянск йўналишида УҚКнинг 40 нафаргача аскари, учта танки ва тўртта автомобили йўқ қилинди. Херсон йўналишида Киев 50 нафаргача ҳарбий хизматчи, бешта машина, М777 артиллерия тизими ва Д-30 гаубицасини йўқотди.
Жанубий Донецк йўналиши душманнинг қарши ҳужумини ҳам қайтарилди, уларнинг 120 га яқин аскари, бир танкини, учта зирҳли жанговар машинасини, учта автомашинасини ва АN/ТPQ-36 артиллерияга қарши радар станциясини йўқотди.