Олмаотада Наврўз карвони бўлиб ўтди — видео

Олмаота кўчаларида 1000 дан ортиқ кишилар иштирокида Наврўз карвони бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Бугун Олмаота кўчаларидан тантанали Наврўз карвони юриб ўтди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Карвон таркибида қозоқ ботирлари, бургутчи овчилар ва оқинларни акс эттирувчи персонажлар, ипак юкланган туялар, улкан ғилдиракли юрта, қозоқ халқининг "етти хазина" ва бошқа тимсолларини кўриш мумкин.

Наврўз карвонида жами 1000 га яқин киши иштирок этди.

Олмаотада бўлиб ўтаётган ушбу байрам тантаналари қўшни республикадаги энг катта байрам тантаналарига айланди. Унда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам иштирок этиб нутқ сўзлади.