Ўзбекистон ва ЕОИИ

Путин ЕОИИ юбилей йиғилиши қачон ва қаерда ўтказилишини маълум қилди

Путин ЕОИИ юбилей йиғилиши 8 май куни Москвада бўлиб ўтишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Москвада 8 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) юбилей йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раҳбари Бахитжан Сагинтаев билан учрашувда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Сизлар 8 май куни Москвада ўтказадиган юбилей тадбирига ҳозирданоқ тайёргарликни бошлаганингизни биламан”, — деди Путин.
Унинг таъкидлашича, Россия томони ЕОИИдаги ҳамкорлар билан учрашишга тайёр.
"Биз бунга тайёрмиз. Биласиз, биз ҳар доим бундай ишларни мамнуният билан қиламиз ва бажарамиз. Биз барча ҳамкасбларимизни қабул қиламиз", - дея қўшимча қилди Россия президенти.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда раислик қилиш Россиядан Арманистонга ўтди