ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ўтказиладиган биринчи кенг кўламли қўшма танлов натижалари июнь ойининг бошларида эълон қилинади. Бу ҳақда ЕИК мақсадли лойиҳалари маркази директори ўринбосари, танлов координатори Николай Рябцев маълум қилди.
Аввалроқ ЕОИИда биринчи кенг кўламли қўшма танлов эълон қилингани хабар қилинган эди. Танлов координатори Николай Рябцев қўшма танловининг муҳим мезонлари ҳақида маълумот берди.
“Биз “Евросиё интеграцияси рамзлари” - кенг кўламли қўшма лойиҳаларнинг биринчи танловига аризаларни очдик. Танловдан кўзланган мақсад - бир неча аъзо давлат иштирокида янги, технологик илғор, рақобатбардош лойиҳаларни аниқлашдан иборат”, — дейди Рябцев.
Танлов 4 босқичда ўтказилади, аризалар апрель ойи охиригача қабул қилинади. Натижалар июнь ойининг бошларида эълон қилинади.
Танловда ишбилармон доиралар, ҳукумат ташкилотлари ва ҳатто жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.
Лойиҳаларни танлашда муҳим мезонлар: иштирокчилар сони, интеграцион йщналишга эга бўлиши, маҳаллийлаштириш, масштаблаш, технологик самарадорлик, янгилик ва рақобатбардошлик.