Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда “Евроосиё интеграцияси рамзлари” танлови бошланди – кимлар иштирок этиши мумкин?

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС 2023. Работа форума
ЕАЭС 2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2024
Oбуна бўлиш
Танловда тижорат ва нотижорат ташкилотлари, давлат органлари, бирлашмалар, амалга оширилган лойиҳалар ҳамда ғоялар ва консепсияларни тақдим этувчи жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Стратегик ташаббуслар агентлиги “Евросиё интеграцияси рамзлари” қўшма кенг кўламли юқори технологияли ва гуманитар лойиҳалар танловига аризалар қабул қилиш бошланганини эълон қилди.
Ҳужжатлар 19 февралдан 30 апрелгача танловнинг расмий веб-сайтида топширилиши мумкин.

“Танлов янгилик, ишлаб чиқариш қобилияти, рақобатбардошликка эга бўлган лойиҳаларни излашга қаратилган бўлиб, уларни амалга ошириш Евроосиё минтақаси ҳудудида Евроосиё иқтисодий Иттифоқининг бир нечта давлатлари вакиллари иштирокида амалга оширилади ва муҳим ижтимоий, иқтисодий ва технологик таъсирларни таъминлайди”, — дейилади хабарда.

Танловда тижорат ва нотижорат ташкилотлари, давлат органлари, уюшмалар, жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.
Аризалар саккиз тоифада қабул қилинади:
базавий саноат технологиялари (қазиб олиш, қайта ишлаш саноатининг янги технологиялари; қишлоқ хўжалиги);
транзит салоҳияти (транспорт ва логистика ечимлари, транспорт, инфратузилма);
технологик суверенитет (асбобсозлик, станоклар ишлаб чиқариш, микроелектроника, кимё ва металлургия технологиялари, телекоммуникациялар, электротехника, автомобилсозлик, кемасозлик);
рақамли платформа ечимлари (ахборот хавфсизлиги);
янги технологик тузилма (роботехника, нанотехнология, биотехнология, АКТ, ген инженерияси, космик технологиялар);
инсон капитали (фан ва таълим, телетиббиёт, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт);
Евроосиё туризми (меҳмондўстлик саноати, интеграциялашган туризм ечимлари, туристик хариталар);
молиявий инклюзия (молиявий хизматлар кўрсатиш, мамлакатлар ўртасидаги савдо тўловларини таъминлаш, уларнинг хавфсизлигини ошириш учун замонавий ечимлар).
Танловда турли босқичлардаги лойиҳалар иштирок этиши мумкин: концепциядан тортиб, амалга ошириш ва кенгайтиришгача. Танлов якунлари сарҳисоб қилинади ва унинг ғолиблари 2024 йилнинг иккинчи чораги якунида Евроосиё иқтисодий форуми доирасида тақдирланади.
Янгиликлар лентаси
0