ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистонда соат 10:00 ҳолатига Россиянинг 406 фуқароси президент сайловида овоз берди, дея хабар берди Россия элчихонаси.
"Маҳаллий вақт билан соат 10:00 ҳолатига кўра, Тошкент ва Самарқандда Россия Федерациясининг 406 нафар фуқароси овоз берди", — дейилади хабарда.
По состоянию на 10:00 (по местному времени) в Ташкенте и Самарканде проголосовали 406 граждан Российской Федерации.
© Sputnik
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов овоз бериш жараёни ҳақида гапириб, Тошкент ва Самарқандда сайлов участкалари ўз фаолиятини давом эттираётгани ва сайловчилар ҳатто республиканинг чекка вилоятларидан ҳам келаётганини айтди.
Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).