Россия президенти сайлови — 2024 йил

Россия президенти сайловида сайловчиларнинг фаоллиги 70% дан ошди

Сайловчиларнинг иштироки соат 16:03 ҳолатига 70,01 фоизни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россия президенти сайловларида сайловчиларнинг 70,01 фоизи иштирок этди, дея хабар берди Марказий сайлов комиссияси.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 16:03 ҳолатига кўра (Москва вақти билан) , бутун мамлакат бўйича Россия Федерацияси президенти сайловида сайловчиларнинг иштироки 70,01 фоизни ташкил этган.
Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).
Россия президенти сайлови — 2024 йил
МДҲ миссияси Россиядаги сайловлар қандай ўтаётганини маълум қилди