Россия президенти сайлови — 2024 йил

Россия президенти сайловида 66 фоиз фуқаро овоз беришга улгурди

Овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг 66,08 фоизи иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россия Федерацияси президенти сайловида сайловчиларнинг 66,08 фоизи иштирок этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

"Россия Федерациясида бўлиб ўтаётган президентлик сайловларида умумий иштирок этиш Москва вақти билан соат 14:00га келиб, 2018 йилги сайлов кўрсаткичларидан 66,08 фоиздан ошиб кетди", —дейилади комиссия хабарида.

Маълумот учун, 2024 йилги Россия президенти сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Давлат раҳбари лавозимига тўрт нафар номзод рўйхатга олинган: Леонид Слуцкий (ЛДПР), Николай Харитонов (КПРФ), Владислав Даванков (Новие люди) ва Владимир Путин (мустақил номзод).