ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. “Лазги – Муҳаббат ва қалб рақси” спектакли Озарбайжонда намойиш этилди деб ёзмоқда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, бугун Боку шаҳрида “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилади.
Лекин Ўзбекистоннинг бой маданий мероси билан танишув кеча, Озарбайжонда биринчи марта намойиш этилаётган “Лазги – Муҳаббат ва қалб рақси” спектаклидан бошланган эди.
“Санъат инсонларни янада яқинлаштириш, уларни ҳамфикр қилиш ҳамда гўзалликнинг янги қирраларини кашф этиш қудратига эга ва бу мени доим ҳайратга солади. Лазги рақси инсонларни бирлаштирувчи, илҳом бағишловчи, вақт ва макон чегараларини тан олмайдиган ана шундай кучга яққол мисолдир”, — деб ёзади Мирзиёев ўзининг Telegram-каналида.