ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси ва Евроосиё тараққиёт банки ҳамкорликни оширади, дея хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида Евроосиё иқтисодий комиссияси бошқаруви раиси Бакитжан Сагинтаев ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов ўртасидаги учрашувда сўз борди.
“Саноат кооперациясини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди – кредит бўйича фоиз ставкаларининг бир қисмини комиссия бюджетидан субсидиялаш, шунингдек, янги геосиёсий воқеликлар шароитида Евроосиё “бешлиги” мамлакатлари ўртасида транспорт-логистика йўналишларининг янги йўналишларини қуриш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш”, — дейилади хабарда.
Сагинтаевнинг сўзларига кўра, ЕОИИ интеграция лойиҳалари улкан салоҳиятга эга. Шунга кўра, улар зарур инвестициялар билан қўллаб-қувватланиши керак.
“Евроосиё тараққиёт банкига аъзо давлатларнинг бозор иқтисодиётини ривожлантиришга, уларнинг барқарор иқтисодий ўсишига ва савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтиришга кўмаклашувчи институт сифатида ўзининг инвестиция фаолиятини кенгайтириш орқали ЕОИИ доирасида илғор лойиҳаларни рағбатлантиришга ёрдам бериши мумкин”, — дейилади хабарда
Ўз навбатида, Николай Подгузов банк ва ЕИК кенгаши ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича бир қатор таклифлар билдирди.
Маълумот учун, 2013 йил 12 ноябрда ЕИК ва Евроосиё тараққиёт банки ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.