Россия президенти сайлови — 2024 йил

Россия президенти сайловида иштирок этганлар 36,5 фоизга етди

Россия президенти сайловида соат 8:40 га кўра, сайловчиларнинг иштироки 36,5 фоизни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россия президенти сайловида сайловчиларнинг иштироки Москва вақти билан соат 8:40 га кўра, овоз беришнинг иккинчи кунида 36,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот марказида тақдим этилган маълумотларга таяниб РИА Новости хабар берди.
2018 йилги сайловда овоз бериш бир кунда бўлиб ўтган. Ўшанда Москва вақти билан соат 10:00 га қадар сайловчиларнинг иштироки 16,55 фоизни, кундузи - 34,72, 17:00 да 51,9 фоизни ташкил этган. Сайловчиларнинг умумий иштироки эса 67 фоиздан ошган.
14 март куни Москва вақти билан соат 23:00 да Камчатка ва Чукоткада биринчи сайлов участкалари очилди. 15 март куни соат 9:00 да Россиянинг энг ғарбий минтақаси – Калининград вилоятида овоз бериш пунктлари очилди.
Деярли 2,6 миллион россиялик сайловда муддатидан олдин овоз берди.
Уч кун давомида сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача ишлайди. Овоз бериш 17 март куни якунланади.
Президентлик учун тўрт номзод курашмоқда: Леонид Слуцкий, Николай Харитонов, Владислав Даванков ва Владимир Путин.
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Путин президентлик сайловида онлайн овоз берди