ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси президенти сайлови бўйича овоз бериш жараёнларини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Москвадаги бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, овоз бериш жараёнлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Шунингдек, делегация аъзолари Россия Марказий сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган “Сайлов суверенитети ва халқаро стандартлар” мавзусидаги икки кунлик халқаро конференцияда иштирок этмоқда.
Делегация Узбекистана посетила ряд избирательных участков Москвы и ознакомились с ходом голосования
Маълумот учун, Россияда 15 март куни президент сайловлари учун овоз бериш жараёнлари бошланди. Сайловчилар учун тўртта номзоддан бирига онлайн овоз бериш имконияти ҳам яратилган. Россиядаги сайловчиларнинг умумий сони 112,3 млн нафарни, мамлакат ташқарисида эса тахминан 1,9 млн нафарни ташкил этади.
Делегация Узбекистана посетила ряд избирательных участков Москвы и ознакомились с ходом голосования
"89 та ҳудуддан 29 тасида, шу жумладан Москва шаҳрида масофавий электрон овоз бериш тизими (МЭОБ) орқали масофадан туриб овоз бериш имконияти мавжуд. Сайлов жараёни давомида участка ва ҳудудий сайлов комиссияларида видеокузатувлар ташкил қилинган", — дейилади хабарда.