Россия президенти сайлови — 2024 йил

Салкам 18% — айни дамда шунча сайловчи овоз беришга улгурди

Москва вақти билан соат 15.22да Россия президенти сайловида 17,92 фоиз сайловчи овоз беришга улгурди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия президенти сайловининг биринчи куни Москва вақти билан соат 15:22 да бутун Россия бўйича сайловчиларнинг 17,92 % овоз беришга улгурди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси.
Россияда 2024 йилги президент сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Россия бўйлаб 94 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган. Сайловчилар сони 112 млндан ортиқни ташкил қилади.

Сайловларда тўрт нафар номзод – “Новые люди” партияси томонидан кўрсатилган Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ва Коммунистик партия Марказий қўмитаси Президиуми аъзоси Николай Харитонов, шунингдек, амалдаги президент Владимир Путин ўзини ўзи кўрсатган номзод сифатида курашмоқда.
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Медведев Россия президенти сайловида овоз берди