Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ўтган ҳафтада Украинанинг 915 та дронини уриб туширди

Россия Қуролли кучлари ҳафта давомида фронтнинг барча йўналишларида Украинанинг 6000 нафардан ортиқ Украина аскарларини йўқ қилди (қурбон ва яраланган).
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўтган ҳафта давомида (9 мартдан 15 мартгача) Россия Қуролли кучлари 6000 нафардан ортиқ украин аскарларини сафдан чиқарди, дейилади Мудофаа вазирлиги ҳисоботида.
Хусусан, Купянск йўналишида 305 киши, Донецк йўналишида 1930 киши, Авдеевка йўналишида 2710 киши, Жанубий Донецк йўналишида 980 киши, Херсон йўналишида 270 кишини йўқ қилди (қурбон ва яраланган).
Ундан ташқари, Украинанинг битта МиГ-29 қирувчи самолёти, иккита Ми-8 вертолёти, 915 та дрони, бешта "Ҳаммер" бомбаси ва 86 та реактив снарядлари уриб туширилди.

“Ҳафта давомида авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари йўқ қилинди: Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчи самолёти ва иккита Ми-8 вертолёти, "Точка-У" тактик ракетаси, Францияда ишлаб чиқарилган бешта "Ҳаммер" бошқариладиган бомбаси, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS, Чехияда ишлаб чиқарилган "Vampire" ва "Град" реактив тизимларининг 86 та ракетаси ҳамда 915 та учувчисиз аппаратлар уриб туширилди”, — дейилади хабарда.

Махсус операция бошлангандан бери Украинанинг жами 577 та ҳарбий самолёти, 269 та вертолёти, 15 573 та учувчисиз учиш аппарати, 486 та зенит-ракета тизими, 15 496 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1 238 та кўп ракетали тизимлари, 8406 та дала артиллерия тизимлари ва миномётлари, шунингдек, 19 764 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.