ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Россия президенти сайловининг биринчи куни Москва вақти билан соат 18:00 да бутун Россия бўйича сайловчиларнинг 25,43 % овоз беришга улгурди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси.
Россияда 2024 йилги президент сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Россия бўйлаб 94 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган. Сайловчилар сони 112 млндан ортиқни ташкил қилади.
Президент сайловларда тўрт нафар номзод – “Новые люди” партияси томонидан кўрсатилган Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ва Коммунистик партия Марказий қўмитаси Президиуми аъзоси Николай Харитонов, шунингдек, амалдаги президент Владимир Путин ўзини ўзи кўрсатган номзод сифатида курашмоқда.