ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) кузатувчилари Россия президенти сайловига таклиф қилинмади, деди Россия МСК раиси Элла Памфилова.
“ЕХҲТ ДИИҲБ биздан демократия ва ошкораликни талаб қилганда, биз аввал “ўзингдан бошла” дедик, чунки ташкилотнинг ўзи ҳам шаффоф эмас, ҳам нодемократик. Биз бунга кўп маротаба амин бўлганмиз. Хусусан, Ғарб ва бошқа мамлакатлардан келган кўплаб профессионал кузатувчиларнинг фикрлари инобатга олинмасдан, ЕХҲТ ДИИҲБ ҳисоботлари Ғарбдаги сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, олдиндан ёзилганининг гувоҳ бўлганмиз", — деди Памфилова.
Биз бундай айёр ўйинларда бошқа иштирок этмасликка қарор қилдик ва шунинг учун биз бу йил уларни таклиф қилмадик, деди МСК раиси.
Россияда 2024 йилги президент сайловида овоз бериш 3 кун давом этади: 15, 16 ва 17 март кунлари. Сайловларда тўрт нафар номзод – “Новые люди” партияси томонидан кўрсатилган Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков, ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ва Коммунистик партия Марказий қўмитаси Президиуми аъзоси Николай Харитонов, шунингдек, амалдаги президент Владимир Путин ўзини ўзи кўрсатган номзод сифатида курашмоқда.

Россия бўйлаб 94 мингдан ортиқ сайлов участкалари ўз эшикларини очади. Сайловчилар сони 112 млндан ортиқни ташкил қилади.