Россия президенти сайлови — 2024 йил

Россия президенти сайловини 36 та давлат делегациялари кузатади

Россия президенти сайловларида 2 миллионга яқин сайловчи муддатидан олдин овоз берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Россия қонунчиларининг таклифига биноан Россия Федерациясига президентлик сайловларида кузатувчи сифатида 36 та давлат ҳамда бешта халқаро ташкилот делегациялари келади. Бу ҳақда Федерация кенгаши вице-спикери Константин Косачёвга таяниб, РИА Новости хабар берди.

“Бугунги кунга қадар Федерал Мажлис палаталарининг таклифига биноан 36 та мамлакатдан, жумладан, 30 та миллий парламентдан кузатувчи сифатида сайловга делегациялар келмоқда. Шунингдек, бешта халқаро ташкилот – МДҲ ПА, КХШТ ПА, Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси парламентлараро ташкилоти, ИҲТ (Ислом ҳамкорлиги ташкилоти), Марказий Америка парламенти (ПАРЛАCЕН)”, — деди у.

Сиёсатчининг аниқлик киритишича, умумий ҳисобда 200 дан ортиқ парламент кузатувчиси ва яна бир неча ўнлаб сайлов экспертлари қонунчилар таклифига биноан Федерал Мажлис орқали аккредитация қилинган ва “бу рақам янада ошиши мумкин”.
"Барча ташкилий масалалар ҳал қилинди, биздаги маълумотларга кўра, ҳеч қандай муаммо йўқ", — дея хулоса қилди Федерация Кенгаши вице-спикери.
Россия Федерацияси президенти сайлови арафасида Марказий сайлов комиссиясининг ахборот маркази – овоз бериш маълумотлари йиғиладиган, етказиладиган ва шарҳланадиган, шунингдек, унинг дастлабки натижалари эълон қилинадиган асосий штаб иш бошлади.
Марказий сайлов комиссияси ахборот маркази иш бошлаганини Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова президент сайловида овоз беришга тайёрлик тўғрисида маълум қилди.

“Анъанага кўра, овоз беришнинг биринчи куни арафасида Марказий сайлов комиссияси бутун сайлов тизимининг сайловга тайёрлиги тўғрисида ҳисобот беради. Ахборот марказимизнинг иши ҳам шундан бошланади, – деди у.

Памфилова, шунингдек, Россия президенти сайловлари биринчи марта оғир, экстремал вазиятда ўтказилаётганини таъкидлади.

“Биз илк бор сайловларни шундай оғир, экстремал вазиятда, албатта, узлуксиз таҳдидлар ва бошқа кўплаб салбий ҳодисалар шароитида ўтказмоқдамиз. Биз буларнинг барчасини олдиндан билганмиз, принципиал жиҳатдан, бу биз учун биринчи марта эмас, шунинг учун биз олдиндан чора кўрдик ва барча ҳудудларда овоз бериш учун захира бинолар ва жойлар белгиланди”, — деди Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси раиси.

Унинг қўшимча қилишича, захира биноларнинг 83 фоизи (52 мингтадан ортиқ) доимий биноларда, 17 фоизи (10 мингтадан ортиқ) кўчма овоз бериш пунктларида жойлаштирилади. Памфилованинг сўзларига кўра, президентлик сайловларида провокациялар бўлиши мумкин, аммо Россия бунга дош беради.
Бундан ташқари, у Россия президенти сайловларида 2 миллионга яқин сайловчи муддатидан олдин овоз берганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Федерация Кенгаши президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилаган. Овоз бериш уч кун давом этади: 15, 16 ва 17 март. Давлат раҳбари лавозимига Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган тўрт нафар номзод: Леонид Слуцкий, Николай Харитонов, Владислав Даванков ва Владимир Путин даъвогарлик қилмоқда.
Россия президенти сайлови — 2024 йил
Сайловда қатнашиш бу ватанпарварлик — Путин россияликларга мурожаат қилди