Ўзбек-қирғиз ишбилармонлари озиқ-овқат ишлаб чиқармоқчи

Ўзбекистон-Қирғизистон Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон компаниялари ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги асосий масалалар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшма тадбиркорликни ривожлантириш бўлди.
Бундан ташқари, тез бузиладиган маҳсулотлар учун яшил йўлак, умумий лаборатория, санитария назорати, қўшимча назорат-ўтказиш пунктлари очиш ва темир йўл орқали юк ташиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон-Қирғизистон Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

"Ишбилармонлар кенгаши йиғилишида Қирғизистоннинг “Alaiku Organics” ва Ўзбекистоннинг “Milk House” компанияси ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди, шунингдек, B2B форматидаги учрашувлар якуни бўйича бир қатор шартномалар имзоланди", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги 5 йилда 5 баробарга ошиб, 2023 йил якунига кўра қарийб 1 миллиард долларни ташкил этди.