ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Краснодар ўлкаси корхоналари Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонасида Экспортни қўллаб-қувватлаш минтақавий маркази кўмагида ташкил этилган Краснодар ўлкасининг бизнес миссияси иштирокчилари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Делегация таркибидан ПЭТ-контейнерлар, тупроққа ишлов бериш ускуналари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ўғитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун саноат ускуналари ва профессионал ошхона жиҳозларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи 7 та компания жой олди.
“Учрашувда томонлар Краснодар ўлкасининг Ўзбекистон ҳудудлари билан жорий ҳамкорлиги, қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболли йўналишлари ва Кубан тадбиркорлари Савдо миссияси қабул қилувчи мамлакат бозорида дуч келаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилишди”, — дейилади хабарда.
Шу йили Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган йирик саноат кўргазмаларида компанияларнинг иштирок этиш имкониятлари алоҳида муҳокама қилинди.