Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегарани демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилди

Ўшда икки давлат ишчи гуруҳларининг чегара демаркацияси масалалари бўйича навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегарани демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Маълум қилинишича, Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида икки давлат ишчи гуруҳларининг чегара демаркацияси масалалари бўйича навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.
“Йиғилишда 2023 йилга мўлжалланган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди, 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар жадвали тасдиқланди, Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш, демаркация хариталари ва махсус умумий геодезия тармоғини яратиш масалалари муҳокама қилинди” — деди матбуот хизмати вакили.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар “дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида” ўтган ва учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланган.
“Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади”, — дея аниқлик киритди Вазирлар Маҳкамаси.
Ўзбекистонликлар Қирғизистонда ишлаш учун рухсатномани қандай олишлари мумкин — қўлланма
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани демаркация қилиш бўйича ҳужжатларни тасдиқлади
Ўзбекистон – Хитой – Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви ўтказилди