Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

Тожикистонда автомобилларни биргаликда ишлаб чиқариш масаласи муҳокама этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаришни муҳокама қилди, дея хабар берди “Ховар” МАА.
Душанбеда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқи Завқизода билан учрашди.
Учрашувда томонлар Тожикистон ва Ўзбекистон бош вазирлари томонидан Душанбе шаҳрида ҳамраислик қилиши режалаштирилган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жумладан, Тожикистонда автомобилларни биргаликда ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон автомобиль саноати эҳтиёжлари учун “ТАЛКО” ОАЖ негизида шиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Зарафшон дарёсида иккита гидроелектр станциясини биргаликда қуриш юзасидан фикр алмашилди.
Маълум қилинишича, 2023 йилда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ташқи савдо ҳажми 504,4 миллион долларни ташкил этган, Ўзбекистон 6,1 фоизлик улуш билан Тожикистон ташқи савдо айланмаси таркибида 5-ўринни эгаллаган.
Шу билан бирга, томонлар ушбу кўрсаткич мамлакатлар ўртасидаги мавжуд имкониятларни акс эттирмаслиги, бу салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш учун ҳали кўп имкониятлар мавжудлигига ишонч билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қайд этилган масалаларни ҳаётга татбиқ этишга тайёр эканликларини билдиришди.
Тожикистон Ўзбекистонга пахта ва шоли етиштириш бўйича агрокластер яратишни таклиф қилди