Ўзбекистон элчиси Қатар бош прокурори билан учрашди

Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар бош прокурори Ийса бин Саад ал-Жафарий ал-Нуаймий билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар прокуратура органлари ўртасида ҳамкорлик янада кенгайтирилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар бош прокурори Ийса бин Саад ал-Жафарий ал-Нуаймий билан учрашди. Унда қайд этилишича, прокуратура органлари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш муҳим.
“Бош прокурор Қатар Амири томонидан таъсис этилган "Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти"нинг тантанали тақдирлаш маросими Тошкентда юксак даражада ташкил этилгани учун ўзбек томонига миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.
Учрашув сўнгида томонлар прокуратура органлари вакилларининг 2024 йилда ўзаро ташрифларини ташкил этиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олишди.
Ўзбекистон ва Қатар прокуратуралари ўртасида англашув меморандуми имзоланди