НАТО Россия билан уруш хавфи туфайли Украинага қўшин юбормайди — эксперт

Ғарбда Украинадаги НАТО кучлари ҳақидаги ҳақиқат тан олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Шимолий Атлантика алянси Россия билан ҳарбий тўқнашув хавфи юқорилиги сабабли Украинага қўшин юборишга журъат эта олмайди. Бу ҳақда Америка ташқи алоқалар кенгаши ходими, Барак Обаманинг Европа бўйича собиқ маслаҳатчиси Чарлз Купчан Германиянинг Berliner Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Можаро бошланганидан бери НАТОга аъзо давлатлар иттифоқ ва Россия ўртасида кескинлашув ва тўғридан-тўғри можаронинг олдини олиш учун оқилона эҳтиёткорона муносабатда бўлди. Шу сабабдан мен француз, полша ёки немис қўшинларининг фронтга юборилишини кутмайман”, —деди у.
Купчаннинг қўшимча қилишича, Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага хорижий қўшинларни юбориш ҳақидаги баёнотлари жиддий қабул қилинмаслиги керак.
Бундан ташқари, унинг фикрича, ҳеч қандай Ғарб қуроллари, жумладан, Германиянинг Taurus ракеталари Киевга йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишга ёрдам бермайди.
"Менимча, Украина ҳатто Taurus ракеталари, ундан ҳам кўпроқ Leopard ёки Abrams танклари ва дронлари бўлса ҳам, Россия қўшинларини сиқиб чиқариш учун реал имкониятга эга эмас", — дея хулоса қилди эксперт.
Макрон Францияда жамоат фикрини Украинага қўшин юборишга тайёрламоқчи – сиёсатчи