https://sputniknews.uz/20240310/nato-rossiya-urush-xavf-ukraina-qoshin-42865022.html
НАТО Россия билан уруш хавфи туфайли Украинага қўшин юбормайди — эксперт
НАТО Россия билан уруш хавфи туфайли Украинага қўшин юбормайди — эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Ғарбда Украинадаги НАТО кучлари ҳақидаги ҳақиқат тан олинди.
2024-03-10T18:15+0500
2024-03-10T18:15+0500
2024-03-10T18:15+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
украина
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/06/42804490_0:25:3071:1752_1920x0_80_0_0_21ff23d6c037e24c42165d156fb6c90d.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Шимолий Атлантика алянси Россия билан ҳарбий тўқнашув хавфи юқорилиги сабабли Украинага қўшин юборишга журъат эта олмайди. Бу ҳақда Америка ташқи алоқалар кенгаши ходими, Барак Обаманинг Европа бўйича собиқ маслаҳатчиси Чарлз Купчан Германиянинг Berliner Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Купчаннинг қўшимча қилишича, Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага хорижий қўшинларни юбориш ҳақидаги баёнотлари жиддий қабул қилинмаслиги керак.Бундан ташқари, унинг фикрича, ҳеч қандай Ғарб қуроллари, жумладан, Германиянинг Taurus ракеталари Киевга йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишга ёрдам бермайди.
https://sputniknews.uz/20240308/makron-frantsiyada-jamoat-fikrini-ukrainaga-qoshin-yuborishga-tayyorlamoqchi--siyosatchi-42846760.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/06/42804490_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_fec30a81cfafedafc7eb5a7879b31046.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нато россия уруш хавфи украина қўшин
нато россия уруш хавфи украина қўшин
НАТО Россия билан уруш хавфи туфайли Украинага қўшин юбормайди — эксперт
Ғарбда Украинадаги НАТО кучлари ҳақидаги ҳақиқат тан олинди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Шимолий Атлантика алянси Россия билан ҳарбий тўқнашув хавфи юқорилиги сабабли Украинага қўшин юборишга журъат эта олмайди. Бу ҳақда Америка ташқи алоқалар кенгаши ходими, Барак Обаманинг Европа бўйича собиқ маслаҳатчиси Чарлз Купчан Германиянинг Berliner Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. “Можаро бошланганидан бери НАТОга аъзо давлатлар иттифоқ ва Россия ўртасида кескинлашув ва тўғридан-тўғри можаронинг олдини олиш учун оқилона эҳтиёткорона муносабатда бўлди. Шу сабабдан мен француз, полша ёки немис қўшинларининг фронтга юборилишини кутмайман”, —деди у.
Купчаннинг қўшимча қилишича, Франция президенти Эммануэл Макроннинг Украинага хорижий қўшинларни юбориш ҳақидаги баёнотлари жиддий қабул қилинмаслиги керак.
Бундан ташқари, унинг фикрича, ҳеч қандай Ғарб қуроллари, жумладан, Германиянинг Taurus ракеталари Киевга йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишга ёрдам бермайди.
"Менимча, Украина ҳатто Taurus ракеталари, ундан ҳам кўпроқ Leopard ёки Abrams танклари ва дронлари бўлса ҳам, Россия қўшинларини сиқиб чиқариш учун реал имкониятга эга эмас", — дея хулоса қилди эксперт.