Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик йўналишида ҳамкорликни кенгайтиради

Икки мамлакат сайёҳлик фирмалари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича бир қатор битимларни имзоладилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик йўналишида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиради. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси раҳбарияти ва сайёҳлик компаниялар вакилларининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятида бўлиб ўтган халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштироки ташкил этилди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар ташкил этилди. Учрашувлар натижасида икки мамлакат сайёҳлик фирмалари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича бир қатор битимларни имзоладилар.
Сурхондарё вилояти делегацияси ташриф давомида Тожикистоннинг "Сафед дара" қишки курорт зонасида бўлиб, ҳудудда амалга оширилган ишлар ва мижозларга яратилган қулайликлар билан танишдилар.
Тожикистон Миллий банки Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганди