https://sputniknews.uz/20240304/tojikiston-milliy-banki-ozbekiston-markaziy-bank-42771720.html
Тожикистон Миллий банки Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганди
Тожикистон Миллий банки Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганди
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон томони гендер тенглиги ва молиявий инклюзивлик масалаларига эътибор қаратди. 04.03.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-03-04T18:30+0500
2024-03-04T18:30+0500
2024-03-04T18:30+0500
иқтисод
ўзбекистон
тожикистон
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/04/42770899_18:91:1081:689_1920x0_80_0_0_833bafc7c1e0531dfe08405890043b1e.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тожикистон Миллий банки вакиллари Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганишди, дея хабар берди Марказий банк матбуот хизмати.Тожикистон миллий банки вакиллари гендер тенглик ва молиявий оммабоплик йўналишида Марказий банк тажрибасини ўрганишди.Тожикистон томони ҳудудларда янги банк хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш, мижозларни масофавий идентификация қилиш тизимларини жорий этиш орқали молиявий хизматлар қамровини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни ошириш бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш, шунингдек нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.Шунингдек, Марказий банкнинг Гендер тенгликка эришиш миллий стратегияси-2030 доирасидаги ўрни ва банк тизимида гендер хилма-хиллигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берилди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/03/04/42770899_0:170:919:859_1920x0_80_0_0_a4a02f379f02c6b9535b334d7ed626a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тожикистон, марказий банк
иқтисод, ўзбекистон, тожикистон, марказий банк
Тожикистон Миллий банки Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганди
Тожикистон томони гендер тенглиги ва молиявий инклюзивлик масалаларига эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тожикистон Миллий банки вакиллари Ўзбекистон Марказий банки тажрибасини ўрганишди, дея хабар берди Марказий банк
матбуот хизмати. Тожикистон миллий банки вакиллари гендер тенглик ва молиявий оммабоплик йўналишида Марказий банк тажрибасини ўрганишди.
"Семинарда Ўзбекистонда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси ва уни баҳолаш кўрсаткичлари, тартибга солиш қумдони ҳамда рақамли молиявий хизматларни ривожлантириш мавзуларида тажриба алмашилди", — дейилади хабарда.
Тожикистон томони ҳудудларда янги банк хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш, мижозларни масофавий идентификация қилиш тизимларини жорий этиш орқали молиявий хизматлар қамровини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни ошириш бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш, шунингдек нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Шунингдек, Марказий банкнинг Гендер тенгликка эришиш миллий стратегияси-2030 доирасидаги ўрни ва банк тизимида гендер хилма-хиллигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берилди.