Путин 52 нафар судланган аёлларни афв этди

Путин 8 март куни ёш болали ва ҳомиладор судланган аёллардан бир нечасини афв этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 52 нафар судланган аёлларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Кремль.
"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 52 нафар маҳкум аёлларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Давлат раҳбари афв этиш тўғрисида қарор қабул қилишда инсонпарварлик тамойилларига амал қилди. Биринчи навбатда, вояга етмаган боласи бор аёллар, ҳомиладор аёллар, Шунингдек, қариндошлари махсус ҳарбий операцияда қатнашаётган аёллар афв этилди”, — дейилади хабарда.

Халқаро хотин-қизлар куни тарихи

Турли манбааларда Халқаро хотин-қизлар куни пайдо бўлишига 1857 йил 8 март куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган аёллар намойиши деб айтилган. Шу куни тўқимачилик корхоналарида ишлайдиган аёллар "Бўш кастрюлкалар марши" уюштириб, ўз меҳнат шароитларини яхшилашни талаб қилишган.

Халқар миқёсда БМТ 1975 йилни Халқаро хотин-қизлар йили деб эълон қилиб исталган бир кунни аёллар байрами сифатида нишонлашни тавсия этган.
СССРда 8 март илк бор 1965 йил Олий Кенгаши Президиумининг Фармони билан Халқаро хотин-қизлар куни расмий байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинди. Узоқ вақт давомида Совет Иттифоқи 8 март расмий байрам сифатида қабул қилинган Европадаги ягона давлати бўлиб қолди.

Бугунгни кунда 8 март расман байрам сифатида нишонланадиган давлатлар Россия, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Молдова, Ўзбекистон, Қирғизистон, Абхазия, Беларус ва Жанубий Осетияда, Шимолий Корея, Мўғулистон, Ангола, Замбия, Гвинея-Бисау, Камбоджа, Уганда, Кения, Эритрея.