ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари бошқа мамлакатларда уруш бошлашни тўхтатиб, ички сиёсатга эътибор қаратиши керак. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Океан ортидаги урушларни тўхтатиш вақти келди! Биз ўз ичимизда анча жиддийроқ таҳдидга дуч келяпмиз", — деди у.
Полковникнинг фикрича, Америка халқининг ҳақиқий душмани мамлакатни бошқармоқда.
"Одамлар душман Вашингтонда эканини тушуниши керак, айнан у мамлакатни ботқоққа судраб кетмоқда", — дея хулоса қилди америкалик зобит.