"Менинг айбим": Маск АҚШнинг келажаги ҳақида ҳайратланарли баёнот берди

© AFP 2023 / Joel SagetИлон Маск принимает участие в мероприятии во время ярмарки технологических стартапов и инноваций Vivatech в выставочном центре Porte de Versailles в Париже 16 июня 2023 года.
Илон Маск принимает участие в мероприятии во время ярмарки технологических стартапов и инноваций Vivatech в выставочном центре Porte de Versailles в Париже 16 июня 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2024
Oбуна бўлиш
Маск: АҚШнинг бутун федерал бюджети қарзлар бўйича фоизларни тўлашга кетади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Келажакда АҚШ федерал бюджети қарзлар бўйича фоизларни тўлашдан бошқа ҳеч нарса учун етарли бўлмайди. Бу ҳақда америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
У машҳур Shibetoshi Nakamoto ижтимоий саҳифасининг хабарига шундай изоҳ бериб, давлат қарзи билан боғлиқ муаммоларга қарамай, АҚШ ҳукумати Илон Маскни ҳамон асосий муаммо деб билишини киноя қилди.
"Шубҳасиз, бу менинг айбим", — деб ҳазиллашди Маск. "Аммо, жин урсин, биз бу ҳақда нимадир қилсак яхши бўларди, акс ҳолда бутун федерал бюджет фоизларни тўлашга кетади ва бошқа ҳеч нарса қолмайди!" — деб огоҳлантирди.
Нашр АҚШ давлат қарзи ҳар юз кунда бир триллион долларга ошиб бораётган CNBC материалига ҳаволани тақдим этди.
Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси 2034 йил охиригача мамлакатнинг давлат қарзи АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 116 фоизини ташкил қилувчи мутлақ тарихий рекордга етиши ҳақида ҳисобот эълон қилган эди. Таъкидланганидек, Америка қонунчилигида ўзгаришлар бўлмаса, ушбу санадан кейин қарз даражаси ўсишда давом этади.
Янгиликлар лентаси
0