Қайси ҳудудда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи Тошкентда қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 14 мингдан ошди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, республикада шу йилнинг 1 февраль ҳолатига, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 14 199 тани ташкил этган. Демак, хорижий инвестициялар иштирокидаги энг кўп корхоналар Тошкент шаҳри ва унинг вилоятида қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони:
Тошкент шаҳрида – 9 240 та;
Тошкент вилоятида – 1 597 та;
Самарқанд вилоятида – 565 та;
Фарғона вилоятида – 502 та;
Сурхондарё вилоятида – 348 та;
Бухоро вилоятида – 341 та;
Андижон вилоятида – 309 та;
Наманган вилоятида – 231 та;
Навоий вилоятида – 218 та;
Сирдарё вилоятида – 204 та;
Жиззах вилоятида – 178 та;
Қорақалпоғистон республикаси – 171 та;
Қашқадарё вилоятида – 163 та;
Хоразм вилоятида – 132 та.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида хорижий инвестициялар иштирокида 265 та янги корхоналар ташкил этилган. Уларнинг энг кўпи савдо соҳасида.
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида саноат корхоналари сони кўп?